Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2025 йилнинг январь-сентябрь ойларида хориждан қиймати 370,8 млн АҚШ долларига тенг бўлган 3,2 млн дона мобиль телефон импорт қилинган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 219,9 минг донага ёки 7,4 % га ошган.
Мазкур даврда Ўзбекистонга энг кўп телефон етказиб берган давлатлар:
Хитой – 2 488 985 дона;
Вьетнам – 619 249 дона;
БАА – 65 332 дона;
Ҳиндистон – 31 858 дона;
Корея – 4 862 дона;
Бошқа давлатлар – 2 246 дона.