Starlink Mobile дунё бўйлаб ишга туширишга тайёрланмоқда — АҚШ Федерал алоқа комиссияси.
SpaceX халқаро телекоммуникация хизматларини кўрсатишга рухсат олди. Компания глобал роуминг ва Direct-to-Cell технологиясини ривожлантиришни режалаштирмоқда.
Бироқ айрим мамлакатларда хизматни ишга тушириш учун маҳаллий регуляторларнинг рухсати талаб этилади.
Янги авлод Starlink Mobile хизмати қўнғироқлар ва 150 Мбит/с гача тезликдаги интернетни қўллаб-қувватлаши кутилмоқда.