Бугун жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судида “СREDIT HOUSE иши” доирасида Б. А. ва бошқаларга (жами 9 нафар судланувчи) нисбатан юритилган жиноят иши юзасидан суд ҳукми эълон қилинди.
Судланувчилар Жиноят кодексининг 168, 170, 189, 28,192-11 ва 192-11 моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилиб, жиноятдаги иштироки доирасида уларнинг бир нафарига БҲМнинг 234,5 баравари сўм миқдорида жарима, қолганларга 6,5 йилдан (3 йил синов муддати шарти билан) 9 йилгача муддатларга озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланди.
▪️Жиноят доирасида етказилган моддий зарарни жабрланувчилар фойдасига солидар тартибда судланувчилардан ундирилиши белгиланди.
▪️Бундан ташқари манфаатдор тарафларга қонуний ҳуқуқ ва манфаатларга етказилган қўшимча моддий ва маънавий зарарларни ундириш масаласида фуқаролик ишлари бўйича судларга мурожаат қилиш ҳуқуқлари тушунтирилди.
Тарафлар суд ҳукмига нисбатан қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Тошкент шаҳар судининг апелляция/кассация инстанциясига шикоят қилиш (прокурор протест келтириш) ҳуқуқига эга экани алоҳида қайд этилади.