Бугун 16 сентябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

"Спорт залда сочи олинган ўқувчилар": Oмбудсман ҳолатни ўрганмоқда

"Спорт залда сочи олинган ўқувчилар": Oмбудсман ҳолатни ўрганмоқда

ОАВ да «Навоийда мактаб ўқувчилари дарс пайти спорт залга йиғилиб, сочи олинди» сарлавҳаси остида хабар тарқалди.

Ҳолат Болалар омбудсмани томонидан ўрганилмоқда❕

«Мактаб маъмурияти томонидан бундай ҳаракатларга мутлақо йўл қўйиб бўлмайди. Биринчи навбатда, бу умумий ўрта таълим муассасаларининг одоб-аҳлоқ қоидаларига зид. Муҳими эса, бу боланинг Конституцияда кафолатланган шахсий дахлсизлик ҳуқуқи ҳамда унинг шаъни ва қадр-қиммати ҳурмат қилиниши ҳуқуқига таҳдид солади. Мазкур ҳаракатга йўл қўйган масъулларга нисбатан тегишли чора кўрилиши зарур», - деб таъкидлайди Болалар омбудсмани.

Ҳозирда бу каби номақбул ҳолатларнинг бошқа таълим муассасаларида ҳам юзага келмаслиги бўйича чоралар кўрилмоқда.

Киритилди: 13:00 23.02.2024. Ўқилди: 1805 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!