Бугун 11 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

SpaceX 22 та Starlink сунъий йўлдошини коинотга олиб чиқди

SpaceX 22 та Starlink сунъий йўлдошини коинотга олиб чиқди

Американинг SpaceX компанияси 19 март, сешанба куни коинотга 22 та Starlink интернет сунъий йўлдошини учирди. Бу ҳақда Space.com хабар бермоқда.

Falcon 9 ракетаси 22 та Starlink сунъий йўлдоши билан Калифорниядаги учириш майдонидан ҳавога кўтарилди. Ракетанинг биринчи босқичи учирилгандан тахминан 8,5 дақиқа ўтиб Ерга қайтди. У Тинч океанида учувчисиз кемага вертикал равишда қўнди.

Сунъий йўлдошлар режалаштирилган орбитага учирилгандан сўнг тахминан 62,5 дақиқадан сўнг жойлаштирилди.

Falcon 9 учун бу йил бошидан буён 26-парвоз бўлиб, улардан 17 таси Starlink интернет сунъий йўлдошлари тармоғини ривожлантиришга қаратилган эди. Ҳозирда фазода 5500 дан ортиқ фаол Starlink сунъий йўлдошлари мавжуд, деб хабар беради korrespondent.net.

Киритилди: 14:02 22.03.2024. Ўқилди: 963 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!