Бугун 4 июль, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Сомон қолдиқларини ёниб кетиши табиатга зарар келтирди

Сомон қолдиқларини ёниб кетиши табиатга зарар келтирди

Тошкент вилояти Экология бошқармаси ҳамда Қуйи Чирчиқ тумани бўлими инспекторлари билан биргаликда назорат тадбири ўтказилди.

Тадбир мобайнида туманнинг «Мингчинор» МФЙ, Ўзбекистон ҳудудида «Тcт Агро Cлустер» МЧЖга қарашли ғалладан бўшаган 22,0 га ер майдонидаги сомон поя қолдиқларини ёниб кетиши ҳолати аниқланди. Оқибатда табиатга етказилган зарар миқдори 30.397.804 сўмни ташкил қилди. Ҳозирда тўпланган ҳужжатлар тегишли тартибда қонуний қарор чиқариш мақсадида суд органига юборилмоқда.

Тошкент вилояти Экология бошқармаси огоҳлантиради: Ғалладан бўшаган ер майдонларида сомон поя қолдиқларини ёқиб табиатга зарар етказманг, акс ҳолда қонунда белгиланган тартибда чора кўрилишини унутманг.

Тошкент вилояти Экология бошқармаси Матбуот хизмати

Киритилди: 11:17 30.06.2024. Ўқилди: 452 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!