Солиқ қўмитасига кўра, “пул бўлса ҳам свет ўчирилади” деган гаплар асоссиз.
16 апрелдан Наманганда бошланадиган экспериментда электр энергияси ўчирилмайди, балки солиқ қарзи 1 млн сўмдан ошган ва огоҳлантиришларга қарамай тўламаганлар учун тўлов қилишга вақтинча чеклов қўйилиши мумкин.
Шу билан бирга, қуйидаги тоифаларга чеклов қўлланилмайди:
— ногиронлиги бўлган шахслар;
— боқувчисини йўқотган оилалар;
— ижтимоий ҳимоя реестридагилар;
— бошқа имтиёзли тоифалар.
📊 Ҳозирда Наманганда 1 млн сўмдан ортиқ солиқ қарзи борлар сони қарийб 46 минг нафар (8%)ни ташкил этади.
Ушбу тизим аввал фақат Наманганда синов тариқасида жорий қилинади. Кейинчалик бошқа ҳудудларга татбиқ этиш бўйича қарор қабул қилинади.