Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Соғлиқни сақлаш вазири карантин режимини бузди 

Соғлиқни сақлаш вазири карантин режимини бузди 

Янги Зеландия соғлиқни сақлаш вазири Дэвид Кларк коронавирус пандемияси ортида мамлакатда киритилган фавқулодда вазият режимини бузди. У мамлакат аҳолисига уйларидан узоқлашмаслик тавсия қилинганига қарамай, уйидан 2,3 км олисда пайқалган.

Вазир жисмоний ҳолатини сақлаш учун уйидан чиққанини тан олган. Унинг таъкидлашича, у боғда велосипедда учмоқчи ва шу билан бирга жорий мураккаб вазиятда соғлом турмуш тарзига амал қилиш лозимлигини кўрсатмоқчи бўлган. 

Шундан сўнг вазир ушбу қоидабузарлиги учун ўз узрини келтирган. 

“Кеча мен соғлиқни сақлаш вазири билан гаплашдим, у узрини келтирди”, деб айтган Янги Зеландия бош вазири Жасинда Ардерн.

Бош вазирнинг қўшимча қилишича, одамлар уйларидан сайр қилиш учун чиқишлари, зарурат бўлганда уйларидан унча узоқ бўлмаган масофаларга боришларига рухсат берилади. Бироқ жароҳат олиш мумкин бўлган жойларга бормаслик лозим.

Эслатиб ўтамиз, Янги Зеландияда 26 мартдан фавқулодда вазият режими киритилган.

Киритилди: 22:43 03.04.2020. Ўқилди: 2756 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!