Бугун 9 январь, 2026 йил, жума

O'ZB

Соғлиғи сабабли, Мубашшир Аҳмадни озод этиш талаби қўйилди

Соғлиғи сабабли, Мубашшир Аҳмадни озод этиш талаби қўйилди

Ҳимоя томони машҳур диний блогер Алишер Турсунов (Мубашшир Аҳмад)ни соғлиги ёмонлашгани сабабли озод этишни сўрамоқда. Адвокат Абдуллоҳ Содиқнинг маълум қилишича, Навоий вилоятидаги 5-сонли колонияда жазо ўтаётган блогернинг аҳволи оғирлашган.

Қайд этилишича, Турсунов қандли диабетнинг II тури билан оғриган бўлиб, қамоқ шароитида касаллик асоратлари кучайган. Унда юқори қон босими, юрак-қон томир касалликлари, буйрак муаммолари, оёқларда шиш ва танада яралар пайдо бўлган. Ҳимоя томонига кўра, унга зарур тиббий ёрдам кўрсатилмаяпти.

Адвокат соғлиги ёмонлигига қарамай, Турсунов ғишт заводида узоқ вақт тик оёқда ишлашга мажбурланаётганини айтган. Шунингдек, у икки қаватли каравотнинг юқори қисмида ётишга мажбур қилинмоқда.

Ҳимоя томони Жиноят кодексининг 75-моддасига асосан, оғир касалликка чалинган шахсларни жазодан озод этишни сўраб, Бош прокуратура ва Ички ишлар вазирлигига мурожаат йўллаган.

Эслатиб ўтамиз, Алишер Турсунов 2025 йил октябрь ойида 2,5 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган эди. (https://t.me/rost_24uz/13943)

Киритилди: 14:58 07.01.2026. Ўқилди: 936 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!