Бугун 4 июнь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Собиқ UFC жангчимиз катта танаффусдан сўнг яна октагонга қайтмоқда!

A A A
Собиқ UFC жангчимиз катта танаффусдан сўнг яна октагонга қайтмоқда!

Энг енгил вазн тоифасида ўзбекистонлик аралаш яккакураш устаси Зарруҳ Адашев (5-4) навбатдаги жанги борасидаги тафсилотларни очиқлади.

Сўнгги бор 2022 йилда октагонга чиққан Адашев ўз интервьюсида июнь ойида навбатдаги жангини ўтказишини айтди. Ҳозирча Зарруҳнинг қайси лигада кимга қарши жанг қилиши номаълум. У айни пайтда АҚШнинг Нью-Йорк штатида ММА мураббийи сифатида фаолият олиб бормоқда.

Маълумот учун, Зарруҳ Адашев 2020-2022 йиллар оралиғида UFC'да тўртта жанг ўтказган ва уларнинг биттасида ғалаба қозонган, учта жангда эса мағлубият аламини тотиб кўрган. Шунингдек, Зарруҳ Адашев Bellator лигасида ҳам учта жанг ўтказиб, уларнинг барчасида зафар қучган.

Киритилди: 06:57 19.03.2024. Ўқилди: 1329 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!