Гувоҳларнинг сўзларига кўра, ҳайдовчи маст бўлган ва тиббий кўрикдан ўтишни хоҳламаган.
Автомобиль Қозоғистон шимолидаги Петропавловск шаҳридаги тунги клуб яқинида иккита қизни уриб юборди. Бу ҳақда "Петропавловск.news" хабар бермоқда. Бахтсиз ҳодиса видео тасвирга ҳам олинган.
Видео тасвирларда сиз икки қизнинг йигитлар олдидан кетаётганини ва шу дақиқаларда уларни “Lexus” машинасида уриб юборишганини кўришингиз мумкин. Аниқланишича, ЙТҲни содир этган шахс вилоятнинг давлат даромадлари бўлими собиқ терговчиси Алишер Сейткереев экан.
Ҳодиса 15 сентябрь тунида юз берди. Қизларнинг ҳолати шифокорлар томонидан ўта оғир деб баҳоланмоқда.