Бугун 16 сентябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Словакия бош вазири Россия нефтининг Украина орқали транзитига техник ечим таклиф қилди

Словакия бош вазири Россия нефтининг Украина орқали транзитига техник ечим таклиф қилди

Словакия бош вазири Роберт Фицо Украинага Россиядан нефть транзити учун техник ечим таклиф қилди. Бу ҳақда Словакия ҳукумати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Фицо бу таклифни Украина ҳукумати раҳбари Денис Шмигал билан телефон орқали мулоқоти чоғида билдирган. Словакия бош вазири айнан қандай таклиф билан чиққани айтилмаган.

"Бош вазир Роберт Фицо украиналик ҳамкорга бир қанча давлатлар, жумладан Словакия ҳам иштирок этиши мумкин бўлган техник ечим таклиф қилди", — дейилади ҳукумат баёнотида.

Фицо аввалроқ Лукойлнинг санкциялар рўйхатига қўшилиши санкцияларнинг бемаънилигига мисол эканини айтган эди.

Киритилди: 22:18 26.07.2024. Ўқилди: 628 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!