Бугун 7 март, 2026 йил, шанба

O'ZB

Сийярто Украинадан изоҳ талаб қилди

Сийярто Украинадан изоҳ талаб қилди

Будапешт Киевдан Венгрия ҳудуди орқали олиб ўтилаётган маблағлар мамлакат ичида кимларга сарфланаётганини тушунтиришни талаб қилмоқда. Бу ҳақда Украинанинг Будапештдаги элчихонаси олдида бўлиб ўтган норозилик намойишида Венгрия ташқи ишлар ва ташқи иқтисодий алоқалар вазири Петер Сийярто маълум қилди.

"Бизга айтинг, бу пуллар шунчаки Венгрия орқали ўтиб кетяптими ёки баъзида шу ерда қоляптими, уларни ким ва кимнинг манфаатлари йўлида сарфлаяпти. Биз буларнинг барчаси бўйича зудлик билан тушунтириш беришни талаб қиламиз", — дея "РИА Новости" унинг сўзларидан иқтибос келтиради.

Киритилди: 23:50 06.03.2026. Ўқилди: 802 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!