Бугун 28 сентябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Сиёсий ирода ва маданий бурч: тарихий иншоотга янги нафас бағишлаган ташаббус

Сиёсий ирода ва маданий бурч: тарихий иншоотга янги нафас бағишлаган ташаббус

Тошкент марказидаги 1912 йилда қад ростлаган ноёб меъморий обида — собиқ дизель электр станцияси биноси узоқ йиллар давомида қаровсиз ва ташландиқ ҳолда эди. Шаҳар саноат меъморчилигининг камёб намунаси бўлган бу иншоот вақт ўтиши билан тўлиқ йўқолиб кетиш хавфи остида қолганди.

Пойтахтнинг энг гавжум нуқтасида жойлашган бундай ҳудудни тижорат мақсадларига йўналтириш, уни навбатдаги даромад келтирувчи мажмуага айлантириш мумкин эди. Бироқ миллий маданиятимиз равнақи, халқимиз маънавияти ва ёш авлод келажаги устун қўйилди.



⚡️ Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан мазкур тарихий иншоотни қайта тиклаш ва уни айнан санъат ривожига хизмат қиладиган масканга айлантириш бўйича қатъий қарор қабул қилинди. Йиллар давомида ҳувиллаб ётган бино Марказий Осиёда муқобили бўлмаган Тошкент Замонавий санъат марказига айлантирилди.

Бу лойиҳа — юртимизда тарихий меросни асраб-авайлаш ва маданий тараққиёт давлат сиёсатининг устувор йўналиши эканининг ёрқин амалий ифодасидир. Бир пайтлар нураб қолган деворлар бугун жаҳон ва миллий санъат уйғунлашган илҳом манбаига айланмоқда.

🔑 Марказ маҳаллий рассомлар ва ёш тадқиқотчиларни қўллаб-қувватлаш, улар учун халқаро ҳамкорлик ва янги имкониятлар яратишга хизмат қилади.

🎨 Марказ ўз маданий миссиясини чуқур рамзий маънога эга «Hikmah» кўргазмаси билан бошлайди. Лойиҳада 11 нафар етук санъаткорнинг ижод намуналари орқали мозий ҳикмати, аждодлар хотираси ва янги давр эстетикасининг ўзаро чамбарчас боғлиқлиги акс эттирилади.

Киритилди: 09:31 04.09.2026. Ўқилди: 908 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!