Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Ситора Алимжонова 4 йил фарзандсизликдан азоб чеккани, айни дамдаги фарзанд тарбияси ҳақида сўзлаб берди

Ситора Алимжонова 4 йил фарзандсизликдан азоб чеккани, айни дамдаги фарзанд тарбияси ҳақида сўзлаб берди

Актриса Ситора Алимжанова турмуш қурганидан сўнг 4 йил давомида фарзандсизликдан азоб чеккани, она бўлиш учун жуда кўп даволангани ва туғруқ жараёнида кўзлари кўрмай қолгани ҳақида гапириб берди.

— 4 йил давомида даволандим. Кейин яқинларим бу ҳақида ҳадеб ўйлайвермасликни маслаҳат беришди. Ҳаммасини “ташлаб қўйдим”. Кутилмаганда Яратган ғойибдан фарзанд берди.

Туғруқ жараёнига келсак, бу ҳақида сўраманг (кулади). Ўзи оғриққа умуман йўқман, туғруқ жараёнида кўзларим хиралашиб, олдимдаги одамларни кўрмай қолдим. Бола туғилишига ҳали 6-7 соат борлигини айтишганидан кейин оғриққа бошқа чидай олмаслигимни билиб, кесарча кесиш муолажасини амалга оширишларига розилик бердим. Ўзи бу жараён ҳақида гапириб бўлмас экан, яна ҳомиладор аёлларимиз қўрқиб қолишмасин. Лекин ҳаммаси ўтиб кетади, буни ҳам билиши керак”, дейди актриса.

Ижодкор фарзандли бўлганидан кейин ҳам жуда кўп қийналгани, ҳамманинг фарзанди 20 соат ухлаб, 4 соат уйғоқ бўлса, унинг фарзанди 4 соат ухлаб, 20 соат уйғоқ бўлгани ҳақида айтиб берган. Актриса ёш оналарга фарзандларини табиий усул билан озиқлантиришни маслаҳат берди.

Киритилди: 13:16 27.05.2021. Ўқилди: 4287 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!