АҚШ президенти Дональд Трамп Миср президенти Абдулфаттоҳ Сисийни ўзининг севимли диктатори деб атади. Бу ҳақда The Wall Street Journal газетаси ёзмоқда.
Нашрда таъкидланишича, бу ҳолат июль ойида Биаррицда ўтказилган G7 саммити доирасида юз берган.
Учрашувдан олдин Трамп бор овозда “Менинг севимли диктаторим қани?” деб Сисийни сўраган. Шу пайтда залда америкалик ва мисрлик амалдорлар бор эди.
Газета хабарини бу ҳолатга гувоҳ бўлган бир неча киши тасдиқлади. Улар Трампнинг саволини эшитганларини, у бу гапни ҳазил оҳангида айтганини билдиришди.
Трампнинг бу гапини Миср президентининг ўзи ҳам эшитдими ёки йўқми, бу маълум қилинмаяпти.