Надвирнянск туманидаги Пасична қишлоғи яқинидаги ўрмондан 26 ёшли эркакнинг жасади топилди. Айтилишича, марҳум 22 июль куни қўзиқорин учун ўрмонга бориб, қайтиб келмаган, дея хабар берди “segodnya.ua”
“Қидирув ишларида МЧС ходимлари, ўрмончилар, полициячилар ҳамда маҳаллий аҳоли иштирок этди”, дейилади хабарда.
Бир неч соатлик қидирув ишларидан сўнг ўрмончининг жасадини топишди. Полициячиларнинг тергов-оператив гуруҳи воқеа жойида ишламоқда. Аммо ўлим сабаби ҳамон сирлигича қолмоқда.