Бугун 26 май, 2020 йил, сешанба

O'ZB

Сирдарёлик аёллар турли тазйиқларга учрагани аниқланди

Сирдарёлик аёллар турли тазйиқларга учрагани аниқланди

“Сардоба” сув омборида юзага келган тошқин оқибатида мураккаб вазиятга тушиб қолган фуқароларга психологик ёрдам кўрсатилди, деб ёзади "qalampir.uz"

Кеча, 22 май куни “Сардоба” сув омборида юзага келган тошқин оқибатида мураккаб вазиятга тушиб қолган фуқароларга психологик ёрдам кўрсатилди. Ушбу тадбирлар “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамда Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси билан ҳамкорлигида олиб борилди.

Маълумотларга кўра, учрашувлар Сирдарё вилоятининг Оқолтин туманидаги 1-сонли умумтаълим мактабида ўтказилган. Унда жами 38 нафар фуқаро қамраб олинган. Улар билан якка тартибдаги консультациялар ва кичик гуруҳларда тренинглар ташкил этилган.

“Вақтинча эвакуация қилинган фуқаролар билан ўтказилган суҳбатлар давомида оилавий-маиший зўравонликка дуч келган аёллар борлиги, ҳаттоки шу ҳолатда ҳам оила аъзолари томонидан турли даражадаги тазйиқларга учраш ҳолатлари аниқланди”, дейилади хабарда.

Шундан сўнг уларга шу жойнинг ўзида керакли маълумотлар, келгусида бундай вазиятга тушмаслик учун маслаҳатлар ҳамда мурожаат учун тегишли муассасалар контакт телефонлари тақдим этилган.

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати матбуот хизматининг хабар беришича, учрашувларни ташкиллаштиришда Сирдарё вилоятида фаолият юритувчи “Фаол ҳаёт” нодавлат нотижорат ташкилоти яқиндан кўмаклашган.

Киритилди: 19:41 23.05.2020. Ўқилди: 3308 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel
Тиббиёт олий ва ўрта таълим муассасаларида онлайн дарслар ва имтиҳонлардаги керакли маълумотлар...

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!