Бугун 5 июль, 2024 йил, жума

O'ZB

Сирдарёда юк машинаси автобус билан тўқнашди

Сирдарёда юк машинаси автобус билан тўқнашди

28 июнь куни соат 12:30 атрофида Сирдарё туманида юк автомобили автобус билан тўқнашди, дея хабар бермоқда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги матбуот хизмати.

Қайд этилишича, ҳолат туманнинг Зиёкор маҳалласидан ўтувчи М-34 автомобиль йўлининг 83-километрида содир бўлган. Термиз-Тошкент йўналишида ҳаракатланган Isuzu бошқаруви йўқотилиши сабабли шу йўналишнинг ўнг томонида йўловчиларни тушириш учун тўхтаган бошқа бир Isuzu автобусининг орқа қисмига урилган.

Автобус ичида 14 нафар йўловчи бўлган. Тармоқларда тарқалган видеоларда автобус ағанаб кетганини кўриш мумкин.

Ҳодиса оқибатида автобусдаги 1 йўловчи жароҳат олиб, Сирдарё тумани тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган, дейилади хабарда.

Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган, туман ИИБ томонидан тергов олиб борилмоқда.

Киритилди: 11:42 01.07.2024. Ўқилди: 623 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!