Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Сирдарёда ўқитувчи аёл директор туфайли ҳушидан кетгани айтилмоқда

Сирдарёда ўқитувчи аёл директор туфайли ҳушидан кетгани айтилмоқда

Аввалроқ Боёвут туманидаги 1-умумтаълим мактаби ўқитувчиси — мактаб директори билан ўзаро келишмовчиликлари сабабли ҳушидан кетиб, йиқилганлигига оид видеолавҳа эълон қилинганди.

Шундан сўнг, туман ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан мазкур ҳолат юзасидан расмий муносабати эълон қилинди.

"Бугун эрта тонгдан туман халқ таълими бўлими ҳузурида ишчи гуруҳ тузилиб, 1-умумий ўрта таълим мактабидаги ҳолатни ўрганишга киришилди.

Шунингдек, Сирдарё вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи Отабек Донабаев ҳам 1-мактабда бўлиб ўрганиш жараёнида иштирок этди. Эълон қилинган видеодаги важларга туман прокуратураси томонидан аниқлик киритилмоқда.

Боёвут тумани халқ таълими бўлими ўрганишнинг якуний натижалари юзасидан батафсил маълумот беради", — дейилади ҳокимлик расмий муносабатида.

Киритилди: 17:39 28.05.2021. Ўқилди: 3132 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!