Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Сирдарёда субсидия пул маблағлари талон-торож қилинди

Сирдарёда субсидия пул маблағлари талон-торож қилинди

Сирдарёда енгил конструкцияли иссиқхона қурилиши ҳамда суғориш воситаларини сотиб олиниши учун ажратилган субсидия пул маблағлари талон-тарож қилинганлиги аниқланди. Бу ҳақда Департаментнинг Оқолтин туман бўлими томонидан «Sirdaryo Xabarlari»га хабар берилди.

Хабарга кўра, Департаментнинг Оқолтин туман бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш жамғармаси ҳисобидан ажратилган субсидия маблағларини Оқолтин туманида яшовчи ишсиз фуқароларга енгил конструкцияли иссиқхона қуриш ҳамда суғориш воситаларини сотиб олиниши юзасидан текшириш ҳужжатлари ўрганилган.

Ўрганиш натижаларига кўра, туманда яшовчи ишсиз фуқароларга иссиқхона ўрнатиш ҳамда суғориш воситалари харажатлари учун БКМнинг хисоб рақамига 2020 йил 1 январдан 2020 йил 1 августга қадар жами 385.510,0 минг сўм маблағ режалаштирилган бўлиб, 1 август холатига жами 209.110,0 минг сўм маблағлари харажат қилинганлиги, режалаштирилган маблағлардан 144.950,0 минг сўми енгил конструкцияли иссиқхоналар қуришга, 50.160,0 минг сўми суғориш воситалари сотиб олиш ҳамда 14.000,0 минг сўми уруғ ва кўчатлар учун тўлов амалга оширилганлиги, енгил конструкцияли иссиқхона қуриш ва суғориш воситалари сотиб олиш учун сафланган харажатлардан 63 нафар фуқарога 144.950,0 минг сўмлик иссиқхона қуриб бериш кўзда тутилган бўлсада, Оқолтин туман бандликка кўмаклашиш маркази маъсуллари Ш.Х., Г.Я. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, мансаб мавқеини суистеъмол қилиб, ҳақиқатда 36 нафар фуқароларга жами 80.280,0 минг сўмлик енгил конструкцияли иссиқхоналар қуриб бериб, қолган 25 нафар фуқароларга 56.850,0 минг сўмлик иссиқхоналар қуриб берилмасдан ҳужжатларга сохта маълумотлар киритиб, ўзлаштириш йўли билан талон-тарож қилганлиги аниқланган. 

Бундан ташқари, 23 нафар фуқароларга 50.160,0 минг сўмлик суғориш воситалари олиб берилиши кўзда тутилган бўлсада, ҳақиқатда 15 нафар фуқарога 34.550,0 минг сўмлик суғориш воситалари олиб бериб, қолган 8 нафар фуқароларга жами 15.610,0 минг сўмлик суғориш воситалари берилмасдан, ҳужжатларга сохта маълумотлар киритиб, жами 72.460,0 минг сўм миқдордаги ўзига ишониб топширилган ўзганинг кўп миқдордаги мулкини ўзлаштириш йўли билан талон-тарож қилинганлиги аниқланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Оқолтин туман бандликка кўмаклашиш маркази масъуллари Ш.Х., Г.Я. ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 2-қисми “а, в, г” бандлари билан билан жиноят иши қўзғатилиб, Оқолтин туман прокуратурасига юборилган.

"Бугунги кунда тергов суриштирув ишлари олиб борилмоқда", - дейилади хабарда.

Киритилди: 13:57 30.10.2020. Ўқилди: 2220 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!