Банклар томонидан тадбиркорликни қўллаб қувватлаш мақсадида имтиёзли кредитлар тақдим этиб келинмоқда.
Бироқ, берилган имкониятдан оқилона фойдаланмай,кредит пулини тўламаслик холатлари ҳам учраб турибти.
Мисол учун, Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг 21.08.2025 йилдаги қарорига асосан, кредит шартномаси шартларини бажармаган қарздор “М.Г.Г” МЧЖдан давлат бюджети фойдасига 5 млрд. 638 млн. сўм давлат божи ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўйича Мажбурий ижро бюросининг Сирдарё туман бўлими томонидан ижро ҳаракатлари олиб борилган.
Ижро ҳужжати талабини иҳтиёрий равишда бажариш юзасидан қарздорга муддат берилиб, бажармаслик оқибатлари тушунтирилган.
Белгиланган муддатда қарздорлик бартараф этилмаганлиги сабабли, мажбурий ижро ҳаракатларига киришилиб, қарздор корхонага тегишли қурилиши тугалланмаган бино хатланган.
Бугунги кунда мазкур бино 5 млрд. 651 млн. сўмга бахоланиб, аукцион савдосига чиқарилган.