Бугун 23 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Сирдарёда поезд остида қолиб, вафот этган аёл ҳақида маълумот берилди

Сирдарёда поезд остида қолиб, вафот этган аёл ҳақида маълумот берилди

Ижтимоий тармоқларда «Сирдарёнинг Ховос туманида бир аёлни поезд «иккига бўлиб ташлади» номли тарқалган фотолавҳалар юзасидан расмий муносабат билдирилди.

"Жорий йилнинг 24 май куни соат 13-30 ларда Сирдарё вилояти ИИБ ТХТБ навбатчилик қисмига келиб тушган хабарга кўра, «Ховос-Тошкент» йўналишидаги йўловчи электропоезди Ховос айланма йўлининг 2 км 6 пикетида 25-30 ёшлар атрофидаги шахси номаълум аёл кишини уриб юборганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.

Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида ушбу аёл 1999 йилда туғилган Ховос тумани Гулбахор МФЙда яшаган Т.Ш. эканлиги ҳамда ўзининг эҳтиётсизлиги оқибатида электропоезд уриб юборганлиги аниқланган. Аёл олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда", дейилади муносабатда.

Киритилди: 16:07 28.05.2021. Ўқилди: 5238 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!