Бугун 18 декабрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Сирдарёда ота 2 нафар фарзандига уй берди

A A A
Сирдарёда ота 2 нафар фарзандига уй берди

Сирдарёлик ота икки нафар фарзандига вояга етгунига қадар тўланиши белгиланган алимент пули эвазига уй берди.

Суд қарорига асосан Сирдарё туманида яшовчи фуқародан икки нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган бўлиб, ижроси Мажбурий ижро бюросининг Сирдарё тумани бўлимига юклатилган.

Давлат ижрочиси томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари, шунингдек, тушунтириш ишлари ва томонларнинг ўзаро келишувига кўра, ота икки нафар фарзандига вояга еткунига қадар белгиланган алимент тўлови эвазига Сирдарё тумани, Ширин маҳалласида жойлашган умумий ер майдони 6 минг кв.метр бўлган уйни турмуш ўртоғига нотариал тартибда расмийлаштириб берди.

Шу тариқа ундирувчи алиментдан воз кечиб, мазкур ижро иши тамомланди.

Киритилди: 21:55 17.12.2025. Ўқилди: 340 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!