Бугун 21 ноябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Сирдарёда марҳум қариндошидан уни ўлдиришини сўрагани маълум бўлди

Сирдарёда марҳум қариндошидан уни ўлдиришини сўрагани маълум бўлди

Аввалроқ Сирдарёда фуқаро қариндошини ўлдиргани ҳақида хабар берган эдик. Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов aniq.uz'га жиноят тафсилотларини маълум қилди.

Унга кўра, 2024 йил 18 октябрь куни Сирдарё вилояти Боёвут туманида яшаган 23 ёшли Ф.Ж. исмли эркакнинг мурдаси Гулистон шаҳар “Навбаҳор” маҳалласи ҳудудидаги каналнинг ташландиқ жойдан топилган.

Аниқланишича, вояга етмаган Ш.А. (ўғил бола) жорий йил 18 октябрь куни “Дўстлик” ва “К-3” канали оралиғидаги ташландиқ жойдан ўтиб кетаётган вақтида узоқ қариндоши Ф.Ж. уни чақириб, қўлидаги пичоқ билан уни ўлдиришини сўраган. Ш.А. буни рад қилганидан сўнг, Ф.Ж. вояга етмаган Ш.А.ни қўрқитганлиги боис, вояга етмаган Ш.А. Ф.Жни пичоқ билан қасддан ўлдирган.

Маълумот ўрнида, марҳум Ф.Э. руҳий касалликлар диспансерида “параноид шизофрения эпизодик кечиши” ташхиси билан рўйхатда турган.

Мазкур ҳолат юзасидан 2024 йил 18 октябрь куни Сирдарё вилояти прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “в” билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 18:00 28.10.2024. Ўқилди: 4448 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!