Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Сирдарёда «Ласетти» бутунлай ёниб кетди (ФОТО)

Сирдарёда «Ласетти» бутунлай ёниб кетди (ФОТО)

28 июль куни Сирдарёда «Ласетти» иштирокида ёнғин содир бўлди. Ҳодисага оид вилоят ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати томонидан батафсил маълумот берилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, 2020 йил 28 июль куни соат 18:50 ларда фуқаро 1986 йилда туғилган Гулистон шаҳар Н.Жалилов кўчаси 26-уйда яшовчи М.А. ўз бошқарувидаги “LASETTI” русумли 40 P 782 UA давлат рақам белгили автомашинани Сирдарё тумани ҳудудидан ўтган М-34 йўлининг 103 км.да Гулистон-Тошкент йўналиши бўйича бошқариб келиб, йўлнинг қайрилиб олиш мумкин бўлган қисмида қайрилиб олаётган вақтида қарама-қарши йўналишига ўтган вақтида Тошкент-Гулистон йўналишида ҳаракатланиб келаётган фуқаро 1969 йил туғилган Н.Э. бошқарувидаги “ISUZU” русумли 01 379 REA давлат белгили автомашина орқа қисмидан урилиши натижасида бошқарувни йўқотиб йўл ўртасидаги бетон бардюрга урилиб ЙТХ содир этган. “LASETTI” русумли автомашинада электр кабелларининг қисқа туташуви натижасида ёнғин келиб чиқиб автомашина ёниб кетган.

 “LASETTI” русумли автомашинада бўлган ҳайдовчи ва йўловчилар яъни, ҳайдовчининг турмуш ўртоғи 1984 йил туғилган Н.А. ва икки нафар фарзандлари 2013 йилда туғилган қизи И.М. ва 2016 йилда туғилган ўғли М.А.лар зудлик билан эвакуация қилинган.

ЙТҲ ва ёнғин натижасида жароҳат олганлар йўқ. Ҳолат юзасидан Сирдарё тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 08:28 29.07.2020. Ўқилди: 6492 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!