Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Сирдарёда ҳайдовчи ЙПХ ходимига бўйсунмай, уни машинасида судраб кетди

Сирдарёда ҳайдовчи ЙПХ ходимига бўйсунмай, уни машинасида судраб кетди

Сирдарё вилоятининг Гулистон туманида 2018 йил 21 декабрь куни вилоят ИИБ ЙҲХБ ходими Намуна кўчасида хизмат олиб бораётиб шу ерда ҳаракатланиб келаётган маст ҳолда бўлган У.М. бошқарувидаги ВАЗ-21063 русумли автомашинани тўхтатиб, ундан тегишли ҳужжатларини сўраган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабар беришича, ҳайдовчи ходимнинг қонуний талабларига бўйсунмай, фаол қаршилик кўрсатиб, автоуловни ҳайдаб кетган. Оқибатда автомашина эшигини қўли билан ушлаб турган ходимни тахминан 40 метр масофагача судраб борган.

Натижада ходим жароҳат олиб касалхонага ётқизилган. У.М. қўлга олиниб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 15:22 22.12.2018. Ўқилди: 1596 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!