Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Сирдарёда боғча болалари нимадан заҳарлангани маълум бўлди

Сирдарёда боғча болалари нимадан заҳарлангани маълум бўлди

18-19 июнь кунлари Боёвут тумани шифохонасининг юқумли касалликлар бўлимига 21-МТМнинг 3 ходими ва 22 тарбияланувчиси "ўткир ичак касаллиги, овқат токсикоинфекцияси" аломатлари билан келтирилган. Мактабгача таълим вазирлиги ишчи гуруҳи заҳарланиш сабабларига доир хизмат текшируви ўтказган.

Заҳарланишга истеъмол учун яроқсиз бўлган ичимлик суви сабаб бўлган. Гап шундаки, Сирдарё вилояти Боёвут туманида марказлашган ичимлик суви таъминоти йўқ. 2019 йил 17 июнь куни 21-МТМга ичимлик суви келтирилмаган ва муассаса мудираси маскан эҳтиёжлари учун истеъмолга яроқсиз бўлган ичимлик суви(канал суви)дан фойдаланишга қарор қилган.

Мактабгача таълим вазирлиги хизмат текширувини давом эттиради, унинг натижаларига кўра, айбдорларга қонунчиликда белгиланган чоралар қўлланилади.

Сирдарё вилояти ҳокимлиги МТВ мутахассислари билан биргаликда боғчани ичимлик суви билан узлуксиз таъминлаш масаласини кўриб чиқмоқда.

Киритилди: 11:26 20.06.2019. Ўқилди: 1690 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!