Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Сирдарё вилоятидаги портлаш юзасидан расмий маълумот берилди

Сирдарё вилоятидаги портлаш юзасидан расмий маълумот берилди

Олдинроқ Сирдарё вилоятида портлаш овози эшитилгани ҳақида хабар бергандик. ФВВ Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида юзага келган вазият юзасидан бирламчи маълумот берди.

"Бугун 7 октябрь куни соат 08:13 да Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги Алпомиш спорт мажмуасида ташкил этилган коронавирус инфекциясига гумон қилинган ёки касалланган беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш, саралаш ва тақсимлаш марказида кислород баллони ёрилиши содир бўлди. 

Ҳосил бўлган кинетик зарба тўлқинидан бино ойналари парчаланиб,  фуқароларга тан жароҳати етган. Таъкидлаш жоизки, зудлик билан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва бошқа тегишли хизматларнинг ходимлари воқеа жойига етиб бориб, фуқароларни хавфсиз ҳудудга кўчирдилар. Мазкур ҳодиса оқибатида вафот этган фуқаролар аниқланмаган. Вазият тўлиқ назоратга олинган".

Киритилди: 09:29 07.10.2020. Ўқилди: 6838 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!