Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Сирдарё туманида фуқаронинг 280 млн сўмини қўлга киритган фермер хўжалиги раҳбари аниқланди

Сирдарё туманида фуқаронинг 280 млн сўмини қўлга киритган фермер хўжалиги раҳбари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сирдарё туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “S.M.” фермер хўжалиги раҳбари Б.Ў. хўжаликнинг “Пахтачилик ва ғаллачилик” учун ажратилган 94,9 гектар ер майдонида шоли экиш ва ижарага беришга ваколати бўлмасада, алдов йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида 60 гектар ер майдонини “Шоли” экиш учун фуқаро И.Д.га ижарага беришга келишиб, ёзма тилхат асосида 280 млн сўм нақд пулини олиб, ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 17:45 29.11.2022. Ўқилди: 1355 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!