Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Сирдарё шаҳридаги уйларнинг бирида ёнғин содир бўлди

Сирдарё шаҳридаги уйларнинг бирида ёнғин содир бўлди

Жорий йилнинг 9 февраль куни соат 22:03да, Сирдарё тумани Сирдарё шаҳар Ширин маҳалласи Улуғбек кўчаси 339-уйнинг ҳовлисидаги автогаражда ёнғин содир бўлган. Бунинг оқибатида автотураргоҳ том-шифт қисмининг 40 м.кв. ёнган.

Ёнғин-қутқарув гуруҳи воқеа жойига соат 22:10да етиб бориб, ёнғин соат 22:12да қуршаб олинди ва соат 22:55да батамом ўчирилган. Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимларининг сайи-ҳаракатлари натижасида ёнғиндан автогаражга туташ бўлган яшаш уйининг 150 кв.м. майдони сақлаб қолинган.

Ёнғин қўлбола иситиш печини назоратсиз қолдириш натижасида содир бўлган.

Бахтсиз ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган.

Киритилди: 14:23 10.02.2020. Ўқилди: 2227 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!