Бугун 28 апрель, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Сингапурда коронавирусга чалинган онадан туғилган фарзандда антитаналар аниқланди

Сингапурда коронавирусга чалинган онадан туғилган фарзандда антитаналар аниқланди

Сингапурлик Селина НГ-Чанг шу йилнинг март ойида коронавирусга чалинганди. Ўшанда у ҳомиладор эди. Селина ноябрь ойида фарзанд дунёга келтирди. Қизиғи шундаки, янги туғилган чақалоқда коронавирусга қарши антитаналар аниқланган. Бу ҳолат коронавирус аёл ҳомиласига юқиши мумкинлиги ҳақида янги маълумотларни тақдим қилмоқда.

Чақалоқ шу ойда CОVID-19 касаллигисиз, аммо вирусга қарши антитаналар билан дунёга келди,  деб хабар берди Straits Times газетаси якшанба куни.

“Шифокоримнинг тахмин қилишича, ҳомиладорлик пайтимда коронавирусга қарши антитаналар фарзандимга ҳам кўчиб ўтган” дейди Селина.

Селина Нг-Чан коронавирусни енгил ўтказган ва унга икки ярим ҳафтадан кейин касалхонадан рухсат берилган.

Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, коронавирусга чалинган ҳомиладор аёллар ушбу касалликни ўз фарзандларига юқтирадими ёки йўқ, деган савол сўроқ остида турибди. Ҳозиргача она бачадонида ёки она сутида коронавирус намуналари аниқланмаган.

Киритилди: 07:55 30.11.2020. Ўқилди: 1255 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!