Сингапур ҳукумати давлат хизматчиларига жуфт топишда ёрдам берувчи FirstDate платформасини ишга туширди.
📱 Платформа 21–35 ёшли давлат хизматчилари учун мўлжалланган. Фойдаланувчилар Singpass орқали рўйхатдан ўтиб, қизиқишлари, одатлари, қадриятлари ва хоҳишлари ҳақида сўровномани тўлдиради.
Жуфтликлар Гейл–Шепли барқарор никоҳ алгоритми асосида танланади. Ҳар бир иштирокчига бир циклда битта мос номзод таклиф этилади.
📉 Ташаббус Сингапурда никоҳнинг кечикиши ва туғилиш даражасининг рекорд даражада пасайиши кузатилаётган бир пайтда ишга туширилди.
Айрим сингапурликлар бу ташаббусни танқид қилган бўлса, бошқалар янги хизматни синаб кўришга қизиқиш билдирган.
📌 FirstDate ҳозирча давлат хизматчилари ўртасидаги пилот лойиҳа ҳисобланади.