Сингапур ҳукумати аҳоли ўртасида китоб ўқиш одатини шакллантириш ва ижтимоий тармоқларда узоқ вақт қолишни камайтириш мақсадида янги ташаббусни йўлга қўйди.
Лойиҳа доирасида фуқароларни телефондан камроқ фойдаланиб, бўш вақтларини китоб ўқишга сарфлашга рағбатлантириш кўзда тутилган. Ташаббус аҳолида мутолаага қизиқишни ошириш ҳамда рақамли қурилмалардан ортиқча фойдаланишни чеклашга қаратилган.
Ҳукумат китоб ўқишни нафақат билим ва дунёқарашни кенгайтириш воситаси, балки одамларни ижтимоий тармоқлардан чалғитишнинг самарали усули сифатида ҳам тарғиб қилмоқда.