Бугун 23 октябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Сингапур сиёсий лавозимдаги амалдорлар маошини оширишга қарор қилди

Сингапур сиёсий лавозимдаги амалдорлар маошини оширишга қарор қилди

Сингапур 2026 йилда президент, бош вазир, вазирлар ва парламент аъзолари каби сиёсий лавозимдаги амалдорлар маошини оширишга қарор қилди. Янги тизим 15 октябрь 2026 йилдан кучга киради

Бош вазир Лоуренс Вонгнинг йиллик маоши 2,2 млн SGDдан 3,6 млн SGDга чиқади. Бу тахминан 64% ўсиш. Энг паст даражадаги вазир учун йиллик ҳисоб-китобдаги маош мезони 1,1 млн SGDдан 1,8 млн SGDга кўтарилади. Лекин вазирлар бирданига 1,8 млн олмайди — дастлаб маош 9% гача оширилади, кейин натижа ва масъулиятига қараб кўтарилади. Парламент депутатларининг ойлик нафақаси 13 750 SGDдан 18 500 SGDга оширилади.

Сингапур бош вазири дунёдаги энг юқори маош оладиган сиёсий раҳбар бўлиб қолмоқда.

Киритилди: 11:02 13.09.2026. Ўқилди: 940 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!