Бугун 18 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Синдзо Абэнинг давлат дафн маросими санаси белгиланди

Синдзо Абэнинг давлат дафн маросими санаси белгиланди

Cобиқ бош вазир Синдзо Абэнинг давлат дафн маросими 27 сентябр куни бўлиб ўтади.

Япония Вазирлар Маҳкамаси жорий йил 27 сентябрни мамлакат собиқ бош вазири Синдзо Абэнинг давлат дафн маросимини ўтказиш санаси этиб тасдиқлади. Бу ҳақда “Kyodo” агентлиги хабар берди. РИА Новости.

“22 июл куни эрталаб ҳукумат йиғилиши чоғида 27 сентябр куни Токиодаги Китаномару боғидаги “Ниппод Будокан” залида ҳалок бўлган собиқ бош вазир Синдзо Абэнинг давлат дафн маросимини ўтказиш тўғрисида ҳукумат қарори қабул қилинди”, - дейилган хабарда.

8 июль куни Синдзо Абэ унга қарши уюштирилган суиқасддан сўнг вафот этди.

Собиқ бош вазир Япониянинг Нара шаҳрида нутқ сўзлаётган вақтида жиноятчи орқа томондан унга қўлбола қуролдан икки марта ўқ узди. Тажовуздан сўнг сиёсатчи оғир аҳволда вертолётда касалхонага олиб кетилганди.

Киритилди: 14:18 22.07.2022. Ўқилди: 3010 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!