Британиянинг Би-би-си телевидениеси янгиликларини олиб борувчи Рита Чакрабарти кадрда сигаретга ўхшаган буюм билан пайдо бўлиб, томошабинларни ҳайратга солди. Трансляция октябрь ойининг охирида чиқди, аммо ундан олинган кичик лавҳа ижтимоий тармоқларда фақат декабрда "вирусли" машҳурликка эришди, деб хабар беради The Mirror.
Кўплаб томошабинлар 55 ёшли журналистнинг видеода ўрта ва кўрсаткич бармоғи орасида тамаки маҳсулоти борлигини таъкидлашди.
Изоҳларда фойдаланувчилар ушбу ҳолатдан кулишди. Кўпчилик журналист ҳаддан ташқари шошилган, шунинг учун у чекишга вақт тополмаган, деб ҳазиллашди. Бироқ, бошқалар Чакрабартининг қўлидаги, эҳтимол, шарикли қалам бўлиши мумкинлигини айтишди. Кейинчалик ушбу вариант канал раҳбарияти томонидан расман тасдиқланди.