Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Сиднейдаги баъзи тадбирлар мотам туфайли бекор қилинди

Сиднейдаги баъзи тадбирлар мотам туфайли бекор қилинди

Сиднейда Рождество байрамлари чекланган бўлиб, барча тантаналар 21 декабр, якшанба кунига қадар бекор қилинади.

Бу ҳақда 9News телеканали хабар бермоқда.

Телеканал маълумотларига кўра, Бонди-Бичдаги ҳужум қурбонларига ҳурмат ва яҳудий жамияти билан бирдамлик белгиси сифатида шаҳар бўйлаб Рождество чироқлари оқ гулчамбарларга алмаштирилади. Рождество арча майдонларида ёруғлик ва овозли намойишлар бўлмайди, “Шаҳардаги Рождество кароллари” қўшиқлари дастури ҳафта охиригача тўхтатилади.

Шунингдек, Сиднейнинг Дарлинг бандаргоҳида Рождество байрамига бағишланган баъзи фейерверклар бекор қилингани хабар қилинган.

Киритилди: Бугун 11:15. Ўқилди: 324 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!