Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Си Цзиньпин Хитойда қашшоқлик устидан ғалаба қозонилганини эълон қилди

Си Цзиньпин Хитойда қашшоқлик устидан ғалаба қозонилганини эълон қилди

Хитой раҳбари Си Цзиньпин мамлакатда қашшоқлик тўлиқ бартараф этилганини эълон қилди, деб ёзмоқда «Интерфакс».

«Камбағалликни енгишдек қийин вазифа уддаланди, қашшоқлик масаласи минтақавий миқёсда тўлиқ ҳал қилинди», — деди давлат раҳбари қашшоқликка қарши кураш бўйича миллий якуний конференцияда.

Си Цзиньпиннинг таъкидлашича, 128 мингта қишлоқ ва 98,9 миллион нафар қишлоқ аҳолиси партия ва халқнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари билан камбағаллик ҳолатидан чиқарилган.

«Мутлақ қашшоқликнинг тугаши билан яна бир тарихий мўъжиза амалга оширилди! Бу Хитой халқи, Хитой Коммунистик партияси ва Хитой миллатининг буюк шон-шарафидир», — дея давлат раҳбари бунга Хитой Коммунистик партиясининг юз йиллик юбилейи арафасида (23 июль) эришилганини таъкидлаб ўтди.

Аввалроқ Жаҳон банкининг Хитойдаги бўлими раҳбари Мартин Райзер глобал қашшоқлик қисқаришининг тўртдан уч қисми Хитойга тўғри келишини айтганди. Жаҳон банки маълумотларига кўра, 2000 йилда ХХРда қашшоқлик коэффициенти (мамлакатда белгиланган камбағаллик чегарасидан пастда турувчи аҳолининг улуши) 9,8 фоиз, 2019 йилда эса 0,6 фоизни ташкил этган.

2021 йилнинг январь ойи охирида Владимир Путин Хитой ва Россиядаги қашшоқликка қарши курашда қўлга киритилган муваффақиятларни таққослади. Путиннинг сўзларига кўра, Хитойда «1990 йилда даромади оз кишилар сони 1,1 миллиардни ташкил қилган бўлса, сўнгги йилларда мазкур кўрсаткич 300 миллиондан камроқни кўрсатмоқда». Шу билан бирга, Россияда бу кўрсаткич 90 йилларда қайд этилган 64 миллион кишидан бугунги кунда 5 миллион кишига тушган.

Эслатиб ўтамиз, Хитой Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг COVAX халқаро механизмига 10 миллион дозадаги COVID-19 коронавирус инфекциясига қарши вакцина тақдим қилиши ҳақида хабар қилинган. Қайд этилишича, Хитой ҳукумати томонидан ривожланаётган мамлакатларга катта ҳажмдаги маҳаллий вакциналар партияси юборилган. ЖССТ томонидан Хитой вакциналарини фавқулодда вазиятларда қўллаш бўйича кўриб чиқиш жараёни бошланган.

Киритилди: 17:47 25.02.2021. Ўқилди: 1379 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!