Бугун 9 ноябрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Си Сзинпин ва Трамп учрашуви – Хитой учун рамзий ғалаба

Си Сзинпин ва Трамп учрашуви – Хитой учун рамзий ғалаба

Хитой раҳбари Си Сзинпин АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашиб, 90 дақиқа давомида уни бир қатор муҳим масалаларда ён беришга мажбур қилди. Бу ҳақда Le Monde нашри хабар берди.

Маълумотларга кўра, музокаралар давомида Трамп Хитой товарларига қўйилган божларни 47 фоизгача пасайтиришга розилик билдирган. Си Сзинпин эса Америка соя маҳсулотларини сотиб олишни давом эттиришга ва айрим юқори технологияли компанияларга нисбатан чекловларни юмшатиш масаласини муҳокама қилган.

Шу билан бирга, музокаралар олдидан Трамп Хитой компанияларининг сунъий интеллект соҳасида фойдаланиладиган америкалик микропроцессорларга киришини тақиқлаш билан таҳдид қилган эди. Бунга жавобан Си Сзинпин нодир ер металлари экспортига эмбарго жорий этиш билан таҳдид қилган — бу металлар АҚШнинг иқтисодий ва мудофаа соҳаси учун жуда муҳим саналади.

Le Monde шарҳловчиси Ален Фрахоннинг таъкидлашича, “Си Сзинпин бу учрашувда дипломатик жиҳатдан устун келди. Жим сиёсатчи мафтункор президентни мағлуб этди”, — дейилади мақолада.

Нашрнинг фикрича, бу учрашув жаҳон технология урушидаги кучлар мувозанатига таъсир кўрсатиши ва Пекиннинг халқаро мавқеини янада мустаҳкамлаши мумкин.

Киритилди: 13:39 08.11.2025. Ўқилди: 428 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!