Бугун 2 февраль, 2026 йил, душанба

O'ZB

Си Цзиньпин Тайванга бостириб кириш имкониятини кенгайтирди

Си Цзиньпин Тайванга бостириб кириш имкониятини кенгайтирди

Хитой президенти Си Цзиньпин Халқ озодлик армияси устидан тўлиқ назоратни мустаҳкамлади ва Тайванга бостириб кириш имкониятини кенгайтирди, деб ёзмоқда The Wall Street Journal.

Нашрнинг хабар беришича, сўнгги уч йил ичида Хитой раҳбари олтита юқори мартабали генералдан бештасини лавозимидан четлатди.

Асосий воқеалардан бири Марказий ҳарбий комиссия раисининг ўринбосари ва Си Цзиньпиннинг болалигидан бери билган яқин иттифоқчиси генерал Чжан Юсянинг ҳибсга олиниши бўлди. Мақолада айтилишича, унинг 24-январда эълон қилинган лавозимидан четлатилиши Хитой ҳарбий раҳбариятини Хитой раҳбарининг қарорларини чеклашга қодир шахслардан маҳрум қилди.

Аввалроқ, Си Цзинпин Хитой Марказий ҳарбий комиссиясидаги вице-президентни давлатга хиёнат қилишда айблаётган ҳақида хабар берган эдик..

Киритилди: Бугун 15:57. Ўқилди: 440 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!