Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Си Цзиньпин: «Инсоният вирусни енгиб, бу балодан янада кучлироқ бўлиб чиқади»

Си Цзиньпин: «Инсоният вирусни енгиб, бу балодан янада кучлироқ бўлиб чиқади»

Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин Давос форумидаги видеомурожаатида инсоният коронавирусни енга олишига шубҳа қилмаётганини айтиб ўтди.

«Дунё пандемияга қарши курашда дастлабки ютуқларни қўлга киритди. Aммо сўнгги пайтларда юқумли касалликлар сонининг кўпайиши курашни давом эттиришимиз кераклигини ёдга солмоқда. Шунга қарамай, қиш баҳор бошланишини тўхтата олмаслигига ишончимиз комил... Ҳеч шубҳа йўқки, инсоният вирусни енгиб, бу балодан янада кучлироқ бўлиб чиқади», — деди Си Цзиньпин ўз нутқида.

25 январда бошланган Шарқий иқтисодий форум виртуал конференцияси 29 январга қадар давом этади. Унинг иштирокчилари технологияларни ривожлантириш, глобал ҳамкорлик ва иқлим ўзгариши, жумладан, коронавирус билан боғлиқ вазиятни ҳисобга олган ҳолда соҳалар трансформациясини муҳокама қилишни режалаштиришмоқда.

Киритилди: 05:30 26.01.2021. Ўқилди: 1894 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!