Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Си Цзиньпин ҳам Жо Байденни сайловлардаги ғалаба билан табриклади

Си Цзиньпин ҳам Жо Байденни сайловлардаги ғалаба билан табриклади

Чоршанба куни Хитой президенти Си Цзиньпин Жо Байденни 3 ноябрь куни бўлиб ўтган АҚШ президентлик сайловида ғалаба қозонгани билан табриклади. Хитой раҳбари эндиликда икки давлат ўртасидаги алоқалар соғлом ва барқарор ривожланишига умид билдирди,  деб хабар қилди расмий Xinhua ахборот агентлиги.

Хитой-АҚШ муносабатлари АҚШнинг амалдаги президенти Дональд Трампнинг фаолияти давомида сўнгги ўн йилликлардаги энг ёмон даражага тушиб кетди. Дунёда иқтисодиёт бўйича энг олдинда турувчи бу икки мамлакат ўртасида сўнгги йилларда савдо ва технологиядан тортиб Гонконг ҳамда коронавирусгача каби соҳаларда низолар юзага келмоқда.

Си Байденга йўллаган табригида АҚШ ва Хитой ўртасидаги алоқаларнинг яхшиланиши нафақат икки халқнинг туб манфаатларига хизмат қилиши, балки халқаро ҳамжамият томонидан ҳам кутилаётган ҳодиса эканлигини айтган.

13 ноябрь куни Хитой Ташқи ишлар вазири Жо Байденни ғалаба билан табриклаганди. Шунингдек, 25 ноябрь куни Хитой Бош Вазири Ванг Қишан Байденнинг ўринбосари Камала Ҳаррисни қутлаган.

Киритилди: 15:18 26.11.2020. Ўқилди: 2267 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!