Швейцариянинг Кранс-Монтана тоғ курортидаги барда камида 40 кишининг ҳаётига зомин бўлган ёнғинга петарда сабаб бўлган.
Бу ҳақда Италиянинг Берндаги элчиси Жан Лоренсо Корнадо Rai News телеканалида маълум қилди.
"Портлаш осма шифтга отилган петарда сабаб бўлиши мумкин", — деди дипломат.
Италия расмийлари Швейцариянинг тоғ курортидаги барда юз берган ёнғин қурбонлари орасида италияликлар ҳам бўлиши мумкинлигини инкор этмади.
"Оғир куйишлар туфайли қурбонларнинг шахсини аниқлашнинг имкони йўқ", — дейилади Италия ТИВ баёнотида. Италия дипломатик хизматлари фожиа вақтида барда бўлганларнинг шахсини аниқлаш учун Швейцария расмийлари билан яқиндан ҳамкорлик қилмоқда.