Ташаббусга кўра, 2050 йилгача Швейцария аҳолиси 10 миллион кишидан ошмаслиги керак.
Агар аҳоли сони бу муддатдан олдин 9,5 миллиондан ошиб кетса, ҳукумат бошпана бериш ва оилаларни бирлаштириш бўйича квоталарни қисқартириши мумкин.
Референдум 14 июнь куни бўлиб ўтади.
Овоз бериш ташаббускори ўнг қанот Швейцария халқ партияси бўлиб, у Алп тоғларида жойлашган мамлакатда доимий яшаши мумкин бўлган одамлар сонини чекловчи қонун қабул қилишни таклиф қилмоқда.
Сўровларга кўра, швейцарияликларнинг аксарияти уй-жой танқислиги ва инфратузилмага тушаётган юкнинг ортиши фонида ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлаши мумкин.