Бу ҳақда BBC хабар бермоқда.
Швейцария ташқи ишлар вазири Иняцио Кассис Х ижтимоий тармоғида Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) бош котиби Феридун Синирлиоғлу билан бирга Москвага етиб борганини маълум қилди.
"Украинага ташрифимиздан сўнг, бугун ЕХҲТ бош котиби Синирлиоғлу билан бирга Москвага келдим", — деб ёзди Кассис.
Швейцария расмийсининг таъкидлашича, мулоқот барча томонлар билан ҳамкорликни талаб қилади. Шу тариқа, ЕХҲТ ўзини мулоқот учун платформа сифатидаги ролини тасдиқламоқда.
Шунингдек, вазир ташкилот бу ҳаракати орқали халқаро ҳуқуқ ва Хелсинки принципларига мувофиқ адолатли ва барқарор тинчликка эришиш йўлидаги ҳаракатларни қўллаб-қувватлашга тайёр эканини билдираётганини қўшимча қилди.