Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Швейцария парламенти фарзандли бўлган оталарга икки ҳафта таътил берилишини ёқлаб чиқди

Швейцария парламенти фарзандли бўлган оталарга икки ҳафта таътил берилишини ёқлаб чиқди

Швейцария Федерал йиғини Миллий кенгашининг аксарият аъзолари фарзандли бўлган оталарга икки ҳафта таътил бериш масаласини ёқлаб овоз берди, деб хабар қилади «Коммерсантъ».

RTS телеканалининг маълумотларига кўра, таътил беришни 129 киши ёқлаган бўлса, 62 киши бунга қарши овоз берган.

Таътилни бола туғилганидан бошлаб олти ой ичида олиш мумкин. Мазкур ташаббус ҳар йили 231 миллион долларга тушиши мумкин.

Молиялаштириш иш берувчилар ва ишчиларнинг ўзлари йўқотган ёрдам пуллари эвазига амалга оширилади. Тўланадиган максимал маблағ — 197 долларга тенг.

Manba: hidoyat. uz

Киритилди: 23:00 15.09.2019. Ўқилди: 1655 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!