Бугун 29 декабрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Швецияда қор бўрони оқибатида уч киши ҳалок бўлди

Швецияда қор бўрони оқибатида уч киши ҳалок бўлди

Швецияда Скандинавия бўйлаб содир бўлган кучли қор бўрони оқибатида уч киши ҳалок бўлди.

Маҳаллий ОАВлар хабар беришича, бўрон транспорт воситаларининг жиддий тўхташи ва электр таъминотида узилишларга сабаб бўлган.

Қурбонлардан бири 50 ёшли эркак бўлиб, мамлакат жанубидаги Кунгсбергет тоғ-чанғи курортида устига дарахт қулаши оқибатида ҳалок бўлган. Иккинчи қурбон ҳудуднинг Ҳемаб энергетика корхонаси ходими бўлиб, у ташқарида ишлаётган вақтда вафот этган. Учинчиси 60 ёшли эркак бўлиб, уни ҳам қулаган дарахт уриб юборган.

Бундан ташқари, Швецияда 40 мингдан ортиқ хонадон электрсиз қолган.

Бўрон кўплаб рейсларни бекор қилди, Скандинавиянинг баъзи қисмларида поезд ва паром қатновини тўхтатди.

Киритилди: Бугун 08:30. Ўқилди: 278 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!