Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Швецияда исломофобия: Қуръони Карим йиртиб ташланди

Швецияда исломофобия: Қуръони Карим йиртиб ташланди

Швециянинг Мёльндаль шаҳри касалхонасидаги намозхонада исломофобия хуружи қайд этилди: номаълум киши ёки кишилар бу ерда Қуръони Каримни йиртиб ташлаган ва деворларга ҳақоратли сўзлар ёзган. Полиция ҳодиса юзасидан суриштирув бошлади. 

“Анадолу” агентлиги хабарида айтилишича, мазкур намозхонада етти ой олдин ҳам худди шундай ҳолат кузатилган эди. Ўшанда ҳам Қуръон саҳифалари йиртилган, намозхона деворига ислом ва Муҳаммад алайҳиссалом ҳақларида хунук сўзлар ёзилган. 

“Турли ранглар партияси” етакчиси Микоил Юксалнинг айтишича, намозхонадаги ҳодиса маҳаллий мусулмонларни хавотирга солган.

“Менга етиб келган маълумотларга қараганда, касалхонанинг ўша қисмида кузатув камераси йўқ экан, агар камера бўлганида ҳужумчиларни ушлаш мумкин бўлар эди. Мутасаддилар у ерга тезроқ кузатув камераси ўрнатиши керак”, – деди Юксал.

Киритилди: 17:41 27.01.2020. Ўқилди: 4414 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!