Швеция 23-29 май кунлари коронавирус туфайли ўлим ҳолатлари сони бўйича дунёнинг барча давлатларини ортда қолдирди. Бу ҳақда “The Daily Mail” хабар берди, маълумотлар “Our World in Data” порталидаги статистика билан тасдиқланди.
Ушбу даврда Швецияда миллионтага тўғри келадиган ўлим даражаси ўртача 5.59 га етди.
Бу кўрсаткич бошқа мамлакатларга қараганда юқори ва дунё бўйича ўртача кўрсаткич (0,49) дан 11 баравар кўп, дейилади хабарда.